Россиядаги илмий-тадқиқот институтида содир бўлган ёнғин оқибатида 17 та киши ҳалок бўлди

None
None
МОSKVA. ТАSS - Кazinform - Россиянинг Тверь шаҳридаги Ҳаво ва космик мудофаа қўшинлари марказий илмий-тадқиқот институтида содир бўлган ёнғин оқибатида 17 та киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Тверь вилоятидаги ёнғин вайроналарини тозалашга 150 киши жалб қилинган.

Тверь вилояти соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, 13 киши касалхонага ётқизилган, жумладан 5 нафари реанимация бўлимида, уларнинг аҳволи оғир, аммо барқарор. Уларнинг тузалиб кетишига умид бор.

Аввалроқ ТАSS 11 нафар киши касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эди.

Тадқиқот институтида ёнғин пайшанба куни содир бўлган. Ёнғин 22,5 км майдонни қамраб олган. Бинодан 54 киши қутқарилган, 98 киши эвакуация қилинган. 30 га яқин киши жароҳатланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр тармоғидаги муаммо сабаб бўлган. Ёнғин катта ҳудудга ёйилишига ўт ўчирувчиларнинг кечикиб келиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Сўнгги хабарлар