+7 (701) 759 90 19
USD 381.10 EUR 420.81
RUB 5.65 CNY 54.57
Янгиликлар

Россиядаги ёнғинда ўн нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

21 Январь 14:46
Баҳам кўринг:
Россиядаги ёнғинда ўн нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

TASHKENT. UzA - Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россиядаги ёнғинда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари Томск вилоятидаги шифохона моргида сақланаётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 500 млн долларлик 52 та шартнома имзоланди Қозоғистон ва Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлашда яна бир қадам қўйилди Туркистон Ўзбекистонга гўшт ва трансформатор экспорт қилади

2020 йилнинг 21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05да Россия Федерацияси Томск вилояти Асино тумани Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин натижасида, уйнинг 208 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб, қулаган. Бирламчи маълумотга асосан ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яшаганликлари маълум бўлди. Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. Улар ООО «ГРИНВУД» ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлишган.

Вафот этган фуқаролар Томск области Асино шаҳридаги шифохона моргида сақланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ТИВ, ИИВ ҳамда ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб кетиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив