Россияда турар-жой ва маблағсиз қолган ўзбекистонликлар юртига қайтарилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига ушбу ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Жиззах вилоятидан К.Э. ва Қорақалпоғистон Республикасидан Қ.Д. мураккаб вазиятга тушиб қолиб, мурожаат қилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар 2021 йилда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Aстрахан вилоятидаги корхоналардан бирига ишлаш учун борган. Паспортлари олиб қўйилгач, улар ваколатхонага ёрдам сўраб мурожаат қилган. Шундан сўнг милиция ходимлари орқали паспортлари қайтариб олинган ва корхонадан ишдан бўшатилган.

Ишсиз қолган ўзбекистонликлар Пенза шаҳрида оғзаки келишув асосида ишга жойлашган, аммо бу сафар ҳам иш берувчи томонидан алданиб, турар-жой ва маблағсиз мураккаб вазиятга тушиб қолган.

Улар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилди.

Сўнгги хабарлар