+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Россияда наркология клиникасида юз берган ёнғин тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди

17 Сентябрь 11:34
Баҳам кўринг:
Россияда наркология клиникасида юз берган ёнғин тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди

KRASNOIARSK-NUR-SULTAN. Kazinform – Россиянинг Красноярск шаҳридаги хусусий наркологик клиникада юз берган ёнғин оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди ва яна икки киши жароҳат олди, деб хабар берди Kazinform ТАСС агентлигига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар

17 сентябрь куни соат 03:46 да (Москва вақти билан 23:46) Красноярскнинг Мир проспектидаги «Чистый город» хусусий наркологик клиникасида ёнғин содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, «ёнғинда олти киши жароҳат олди ва тўрт киши ҳалок бўлди», - дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Бинонинг биринчи қаватидаги офисда ёнғин содир бўлди ва ўт ўчирувчилар олти кишини қутқардилар. Ҳозирда ёнғин ўчирилган.

Ҳодиса жойига эвакуация қилинганларни иситиш учун автобус юборилган. Клиникадан 16 киши қутқарилди, бинонинг кириш қисмидан 12 киши эвакуация қилинди, шу жумладан битта бола бор.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив