Россияда маймун чечаги инфекциясини аниқлаш учун тест тизими қўлланилади
21 Май 13:35

Россияда маймун чечаги инфекциясини аниқлаш учун тест тизими қўлланилади

МОSKVA. Кazinform – Маймун чечагининг эҳтимолий ҳолатларини аниқлаш учун тест тизими касалликнинг тарқалиш хавфи мавжуд бўлган тақдирда қўлланилиши мумкин, деб хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.

Тизим Роспотребнадзорнинг «Вектор» давлат вирусология ва биотехнология илмий маркази томонидан яратилган.

«Марказда ортопоксвирус инфекцияларини аниқлаш бўйича лаборатория тест тизими «ётоқ ёнида» форматида синовдан ўтказилди. Бу касалланган ҳайвонларнинг клиник материалида вирусларни муваффақиятли аниқлаш, шунингдек, беморларда эмлаш жойида пустулар қобиқларда вакциния вирусини топиш имконини беради», — деди Роспотребнадзор.

Россияда маймун чечагининг мумкин бўлган ҳолатларини тезкор аниқлаш учун автоном тест тизими яратилгани 19 май куни маълум бўлди. Роспотребнадзорнинг «Вектор» маркази лаборатория синовларини муваффақиятли ўтказгани маълум қилинди. Синов самарали, ўзига хос ва қизамиқ, қизилча ва сувчечак вируслари билан ўзаро таъсирларни аниқламайди.

Маймун чечаги вируси бир қатор Ғарбий Европа мамлакатларида апрел-май ойларида тарқалди, ҳозирга қадар у бошқа қитъаларда ҳам аниқланган. Тез орада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемияни муҳокама қилиш учун етакчи мутахассислар билан фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Аввалроқ, ўтган ҳафтада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақасининг бир қанча мамлакатларида маймун чечаги касаллиги қайд этилганини хабар қилганди.


Янгиликлар

Архив