Россияда ковидга қарши бурунга томизадиган  вакцина бўйича тадқиқотнинг учинчи босқичи эълон қилинди
15 Апрель 11:55

Россияда ковидга қарши бурунга томизадиган  вакцина бўйича тадқиқотнинг учинчи босқичи эълон қилинди

МОSKVA. Kazinform - Коронавирус инфекциясига қарши бурунга томизадиган вакцинани рўйхатдан ўтказишдан кейинги тадқиқотлар бир неча ҳафтадан сўнг бошланиши режалаштирилган, деди В.И. Гамалея маркази директори Александр Гинцбург. Бу ҳақда Kazinform TASSга таяниб хабар беради.

«Спутник вакцинасининг бурунга томизадиган шакли аллақачон тадқиқотнинг биринчи ва иккинчи босқичлари натижаларига кўра рўйхатга олинган. Бир-икки ҳафта ичида биз учинчи босқични бошлашни режалаштирмоқдамиз, уу эса бурунга қарши эмлашдан кейин одамнинг стерил иммунитетга эга эканлигини экспериментал рваишда кўрсатади», - деди у.

Олимнинг фикрича, бундай тадқиқотлар ва унинг натижалари ҳаво орқали юқадиган инфекцияларга қарши курашда принципиал жиҳатдан янги қадам бўлиши мумкин.

1 апрел куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ковидга қарши дунёдаги биринчи бурунга томизадиган вакцинани рўйхатдан ўтказди. Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг сўзларига кўра, у тез орада аҳолини қайта эмлаш бўйича янгиланган тавсияларга киритилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив