+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 465.73
RUB 5.79 CNY 58.91
Янгиликлар

Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 650 мингдан ошди

1 Июль 15:52
Баҳам кўринг:
Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 650 мингдан ошди

MOSKVA. TASS-Kazinform – Россияда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 6556 кишига кўпайди ва 654 405 кишига етди. Бу ҳақда чоршанба куни журналистларга янги инфекциянинг тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Россия Қозоғистонга гуманитар ёрдам юборди

Олти кун давомида Россияда касалланганлар сони кунига 7000га кўпаймоқда. Сўнгги икки кун ичида кунлик ўсиш 1%дан ошмаяпди. Ҳозирги кунда даволанаётган беморларнинг сони 225 879дан 221 938 гача камайган. Бир кунда коронавирусдан 10 281 киши соғайиб, умумий сони 422 931ни ташкил этди.

Бош идорага кўра, Россияда ушбу инфекциядан соғайганлар сони касалланганларнинг 64,6 фоизини ташкил қилади. Россияда бир кунда коронавирусдан вафот этганлар сони 216 кишига кўпайиб, 9 536 га етди. Бир кун олдин бу рақам 154 кишини ташкил этган эди.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив