+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Россияда қидирувда бўлган жиноятчи Атирау шаҳрида қўлга олинди

8 Июль 11:43
Баҳам кўринг:
Россияда қидирувда бўлган жиноятчи Атирау шаҳрида қўлга олинди

ATYRAU. Kazinform - Атирау шаҳрида давлатлараро қидирувда бўлган Россия Федерациясининг 45 ёшли фуқароси ҳибсга олинди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Евроосиё айёллар форуми: Қозоғистон делегацияси Гендер таълими бўйича Евроосиё марказини тузишни таклиф қилди Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони рекорд даражага етди Қозоғистон Президенти Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

Вилоят Полиция департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, миграция полицияси ходимлари «Ноқонуний мигрант-2021» операцияси давомида бир нечта фактларни аниқладилар.

«Жорий йилнинг май ойида Россия Федерацияси фуқаросига РФ Жиноят кодексининг 157-моддаси 1-қисми (ота-онанинг суд ҳукми бўйича вояга етмаганларни шунингдек, 18 ёшга тўлмаган ногирон болаларни асраш учун нафақа тўлашдан қасддан бўйин товлаш) бўйича халқаро қидирув эълон қилинган. Ҳибсга олинган шахс чегара хизматига топширилди, деб хабар қилмоқда департамент матбуот хизмати.

Шунингдек, операция давомида полиция қурилиш майдонларини кўздан кечирди.

Атирау шаҳридаги Береке микрорайонида 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳужжатсиз ноқонуний ишлагани аниқланди. Чет эл фуқаролари Атирау шаҳар полиция бўлими қабул қилиш -тақсимлаш бўлинмасига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 16 нафар мигрант Атирауда ноқонуний равишда кўп қаватли уйлар қурилишига жалб қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив