USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Россияда кетма-кет беш кун давомида ҳар куни 800 та киши коронавирусдан вафот этган

26 Сентябрь 11:32
Баҳам кўринг:
Россияда кетма-кет беш кун давомида ҳар куни 800 та киши коронавирусдан вафот этган

MOSKVA. TASS. Kazinform - Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони бир кунда 822 тага кўпайиб, 203 095 тага етди. Бир кун олдин бу рақам 828 та эди. Бу ҳақда Янги инфекцияларга қарши кураш федерал тезкор штаби маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Омикрон Россияда: Қозоғистон чегараларини ёпадими Омикрон: Қозоғистонда шубҳа остидаги 35 та ПЗР тести текширилмоқда COVID-19 янги штаммини юқтирган болаларда ғайриоддий тошмалар кузатилмоқда - ОАВ

Кетма-кет беш кун давомида 800 дан ортиқ одам коронавирусдан вафот этди, бу кўрсаткич август ойининг ўрталарида бўлган. Бош штаб маълумотларига кўра, шартли ўлимлар улуши (ўлимларнинг аниқ сони эпидемия охирида чиқарилади) 2,75 фоизга ошган. Хусусан, Москвада - 63 та, Санкт-Петербургда - 50 та, Свердловск вилоятида - 40 та, Краснодар вилоятида - 34 та ва Нижний Новгород вилоятида 30 та киши вафот этган.

Бир кунда мамлакатда 22000 та киши коронавирус билан касалланган, бу рақам охирги марта 14 августда қайд этилган. Бу кўрсаткич 22 041 тага кўпайиб, жами касалланганлар сони 7 398 415 тага етди. Хусусан, Москвада -3211 та, Санкт-Петербургда- 1907 та, Москва вилоятида -1106 та, Самара вилоятида- 569 та, Воронеж вилоятида -543 та, Нижний Новгород вилоятида -522 та, Свердловск вилоятида- 518 та ҳолат қайд этилган. Россияда пандемия бошланганидан бери биринчи марта фаол ҳолатлар сони 600 мингдан ошди. Бош штаб маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатда 604 387 киши даволанмоқда.

Коронавирусдан тузалган россияликлар сони бир кунда 16 325 кишига ошди. Ҳаммаси бўлиб мамлакатда 6 590 933 киши соғйиб чиққан. Бош штаб маълумотларига кўра, соғайганларнинг улуши юқтирганларнинг 89,1 фоизини ташкил қилади. Хусусан, Санкт -Петербургда -1508 та, Москва вилоятида -909 та, Свердловск вилоятида- 475 та, Қрим Республикасида -470 та, Ростов вилоятида – 448 та киши тузалган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив