+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Россияда AY.4.2 коронавируси янги вариантининг алоҳида ҳолатлари аниқланди

21 Октябрь 15:05
Баҳам кўринг:
Россияда AY.4.2 коронавируси янги вариантининг алоҳида ҳолатлари аниқланди

MOSKVA. TASS-Kazinform - Россияда «дельта» штаммининг кичик тури бўлган AY.4.2 коронавируси янги вариантининг алоҳида ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Роспотребнадзор марказий эпидемиология илмий -тадқиқот институти одам касалликларини ташхислашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш илмий гуруҳи раҳбари Камиль Хафизов пайшанба куни журналистларга маълум қилди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Aмерика бизнеси Вашингтондан  «Спутник V» вакцинасини тасдиқлашни сўрайди Хитой аҳолисининг 76,8 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди Коронавируснинг яна бир янги штамми аниқланди

AY.4.2 варианти Буюк Британияда топилган. Британиялик олимларнинг фикрича, бу «дельта» штаммининг 45 та кичик туридан биридир. Лондон Университети коллежи Генетика институтида Франсуа Баллу янги штамм дельтанинг олдинги версиясига қараганда 10-15 фоиз тезроқ тарқалишини тахмин қилди.

«Ҳа, «дельта» линияси AY.4.2 варианти аллақачон Россияда алоҳида ҳолатларда аниқланмоқда, буни VGARus маълумотлар базасида сақланган (жойлаштирилган) SARS-CоV-2 коронавирус геномларининг кетма-кетлиги натижаларидан келиб чиққан ҳолда. <...> AY.4.2 - «дельта« линиясининг кўплаб тармоқларидан бири бўлиб, у, эҳтимол, қўзғатувчининг асл ва бошқа версияларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга «, - деди у.

Экспертнинг таъкидлашича, янги вариантнинг пайдо бўлиши Россия Федерациясида касалланишнинг ошишига қўшимча туртки бериши мумкин.

«Дастлабки «дельта»нинг пайдо бўлиши касалликнинг сезиларли даражада ошишига олиб келди ва AY.4.2 касалликнинг ошишига яна бир туртки бериши мумкин. Янги вариантга қарши туришга ёрдам берадиган ягона нарса - бу фақат эмлаш, айниқса коронавирус инфекцияси ҳали юқмаган одамлар учун «, - деди у.

Хафизов AY.4.2 нинг S-оқсил генида иккита характерли мутацияга эга эканлигини, Y145H ва A222V аминокислоталар ўрнини босишини тушунтирди.

«У аста –секин «дельта«нинг эски версиясини алмаштира бошлайди, лекин бу «дельта«нинг ўз вақтида ҳамма нарсани алмаштириб юборган тезликда содир бўлиши даргумон. Шундай қилиб, бу биринчи марта июл ойида сезилган ва ўшандан бери «дельта« линияси ушбу тармоғининг улуши аста -секин ўсиб бормоқда. Бу, эҳтимол, бироз юқумли касалликдир «, - дея қўшимча қилди у.

Шу билан бирга, эксперт Россияда мавжуд бўлган вакциналар вируснинг янги версиясига қарши самарали эканлигини таъкидлади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив