Россияда автобус ҳалокатга учраб, 6 киши ҳалок бўлди

None
None
MOSCOW. TASS - Kazinform – Россиянинг Свердловск вилоятида автобус ҳалокатга учраши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform TASSга асосланиб хабар беради.

«6 киши автоҳалокатда вафот этди, Транспорт воситаси баланд тоғдан пастга тушаётган эди», - дейилади ИИВ ҳудудий матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 15 киши турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. «ПАЗ русумли автобус ишчиларни маҳаллий компанияга олиб кетаётган эди. Маълумотларга кўра, автобуснинг тормози ишламай қолган, натижада у дарвозани ёриб ўтиб, автобус бекатидаги одамларни уриб юборган», - дейди агентлик суҳбатдоши.

Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар пиёдалар бўлган. Икки кишининг аҳволи оғир.

Сўнгги хабарлар