Россияда 2023 йил учун патент нархлари ўзгарди

None
TASHKENT. Kazinform - Россия Федерацияси ҳудудида чет давлат фуқаролари учун ишлаш ҳуқуқини берувчи патентнинг ойлик аванс тўлови 2023 йил 1 январдан бошлаб ўзгарган. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Масалан, Москва шаҳри ва областида бу 6600 рубл (2022 йилда 5900 рубл), Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида 4400 рубл (2022 йилда 4200 рубль) этиб белгиланган.

«Меҳнат мигрантлари томонидан аванс тўлови ўз вақтида амалга оширилмаса ёки тўлов миқдори белгиланган суммадан кам бўлса, патент ўз кучини йўқотади ва иш берувчи бундай ходимга ишлашга рухсат бергани учун жаримага тортилади», - дейилади агентлик хабарида.


Сўнгги хабарлар