+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Россия вакцинасини сотиб олишни муҳокама қилиш учун Қозоғистон делегацияси Москвага боради

12 Август 15:02
Баҳам кўринг:
Россия вакцинасини сотиб олишни муҳокама қилиш учун Қозоғистон делегацияси Москвага боради

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путинга дунёда биринчи бўлиб COVID-19 вакцинасини рўйхатдан ўтказиши муносабати билан табрик телеграммасини юборди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида иштирок этади Қозоғистоннинг коронавирусга қарши вакцинасини клиник шароитда синаш бошланди

«Ушбу воқеа Россия илм-фани салоҳияти ва нуфузини намойиш этди. Шунингдек, Россия глобал таҳдидга қарши курашда етакчи рол ўйнашини кўрсатади. Эпидемиологик вазиятни яхшилашга салмоқли ҳисса қўшган шифокорларни юборганингиз учун ташаккур», - деди Қозоғистон Президенти телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ушбу соҳадаги самарали ҳамкорлик тўғрисида гапирди.

«Август ойининг иккинчи ярмида ҳукумат делегацияси Россия вакцинасини сотиб олишни муҳокама қилиш учун Москвага ташриф буюради», - деди Президент.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив