Россия ва Ғарб ўртасидаги санкциялар қарама-қаршилигида Қозоғистон қандай йўл тутади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг Россия ва Ғарб ўртасидаги санкциялар уруши юзасидан эгаллайдиган позицияси ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Санкциянинг номи санкциядир. Уларни бузмаслик керак. Бундан ташқари, санкциялар бузилган тақдирда иқтисодиётимиз Ғарб томонидан «иккинчи даражали санкциялар»га дучор бўлиши ҳақида огоҳлантиришлар оламиз. Бошқача айтганда, бу «Сцилла ва Харибда ўртасидаги йўл» каби жуда мураккаб ва нозик йўлдир»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев россиялик журналист Андрей Кондрашовга берган суҳбатида.

Шу билан бирга, Президент Россия ҳукумати билан ҳамкорлик давом этаётганини айтди.

«Қайд этаманки, биз Россия ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз, ҳаттоки санкцияларни бузмаган ҳолда зарур келишувларга эришмоқдамиз. Бундан ташқари, у ёки бу вазиятни қандай ҳал қилишни тушуниш учун вақт талаб қиладиган мураккаб саволлар мавжуд. Бироқ, биз бу муаммоларга ҳам ечим топяпмиз. Ҳозиргидек вазият аввал бўлмаган. Бундай вазиятга тушишимизни ҳеч ким кутмаганди. Аммо ҳақиқат шу, биз ушбу вазиятдан келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилишимиз керак»

, - деди Қ. Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар