Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Россия ташқи қарзи бўйича сўнгги 100 йил ичида илк бор дефолтга учради

27 Июнь 13:33

MOSKVA. Kazinform – Россия сўнгги юз йил ичида биринчи марта ташқи қарз бўйича дефолтга учради, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

27 май кунигача 100 миллион доллар миқдорида фоизлар тўланиши керак эди. Россиянинг айтишича, пул Бельгиянинг «Euroclear» молиявий хизматлари компаниясига юборилган. Кейин тўлов инвесторлар ўртасида тақсимланиши керак эди.

Ушбу тўлов блокланди ва кредиторлар дивидендлар олмаган. Пул тўланган кундан бошлаб 30 кун ичида олиниши керак эди, шунинг учун у дефолт деб ҳисобланади. «Euroclear» барча санкцияларга амал қилишини айтди.

Россия ҳукумати ўз тўловларини ўз вақтида тўламоқчи эканини айтмоқда. Россиянинг 40 миллиард долларга яқин қарзи доллар ёки еврода ифодаланган, унинг ярми хорижда.

Ўз навбатида, Кремл 23 июн куни шартномада доллар ёки бошқа халқаро валюталарда кўрсатилган бўлса-да, кредит бўйича барча тўловлар Россия банки орқали рублда амалга оширилиши ҳақида буйруқ чиқарди.

Шу билан биргаликда, ушбу дефолт Россия учун рамзий маънога эгалиги таъкидланмоқда. Дефолтга учраган мамлакатларга одатда қарз бериш тақиқланган, бироқ Ғарб бозорларида Россияга қарши санкциялар туфайли қарз берилиши тўхтатилган.

Россия охирги марта 1918 йилда ташқи қарзи бўйича дефолт эълон қилган. Ўшанда коммунистлар етакчиси В.Ленин большевиклар инқилоби даврида Россия империясининг қарзини тўлашдан бош тортган эди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар