Россия «Шимолий оқим - 1» орқали Германияга газ етказиб беришни тиклади

None
None
BERLIN. Kazinform - Пайшанба куни «Шимолий оқим» орқали Германияга газ оқими тикланди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Газ қувури 11 июл куни режали таъмирлаш учун тўхтатилди.

«Шимолий оқим»га хизмат кўрсатиш тугалланди. «Шимолий оқим» орқали газ оқими ҳозирда максимал қувватнинг тахминан 40 фоизини ташкил этади», — дейилади Федерал тармоқ агентлиги баёнотида.

«Шимолий оқим» таъмирлаш хизмати якунланганидан кейин Германияда газ билан боғлиқ вазият таранглигича қолмоқда, бироқ энергетика хавфсизлиги таъминланган», - дейилади агентлик хабарида.

«Агар Россия газининг етказиб бериш ҳажми шу даражада қолса, қўшимча чоралар кўрилмаса, ноябр ойигача газ омборларини 90 фоизга тўлдириш даражасига етиши даргумон», — дея таъкидлайди регулятор.

Айни пайтда газ омборлари 65,1 фоизга тўлган. «Июн ойининг ўрталаридан Канаданинг Россия Федерациясига қарши санкциялари туфайли Siemens газ турбиналари таъмирдан сўнг ўз вақтида қайтарилмагани туфайли «Шимолий оқим» максимал қувватининг атиги 40 фоизи (кунига 67 миллион куб метр) фойдаланилди», — дейилади ТАSS хабарида.

9-июл куни Германиянинг кўплаб сўровларидан сўнг Канада таъмирланган Siemens турбинасини қайтаришга қарор қилди. Еврокомиссиянинг таъкидлашича, Канада томонидан «Шимолий оқим» турбинаси қайтарилиши Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларини бузмайди, чунки улар газ транзити ускуналарига тааллуқли эмас. Шу билан бирга, Газпром Siemensдан газ турбинали двигателни қайтариш бўйича ҳужжатларни олмаган ва немис компаниясига янги сўров юборган. Россия холдинги санкциялар шароитида турбинанинг қайтарилиши ва бошқа двигателларнинг кейинчалик капитал таъмирланиши «Шимолий оқим»нинг хавфсиз ишлашига таъсир қилишига эътибор қаратди. Германия ҳукумати Украинадаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, имкон қадар тезроқ Россия энергия ресурсларидан воз кечишни таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Германия ҳукумати режаларига кўра, мамлакат йил охиригача кўмир ва нефтни, 2024 йилда эса газни тўлиқ алмаштира олади.

Euronews.cоm хабарига кўра, Европада Москва техник ишлардан сўнг газ насосларини қайта йўлга қўймаслиги, бу эса энергетика инқирозининг янги босқичига олиб келиши мумкинлигидан хавотирлар бор эди.

Уни ҳал қилиш учун Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқига «Шимолий оқим - 2»ни ишга туширишни таклиф қилмоқда. Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ушбу газ қувури сертификатланмаган ва ишга туширилиши мумкин эмаслигини таъкидлади.

Фото: аrcpublishing.cоm


Сўнгги хабарлар