Россия пойтахти марказидаги гул омборида юз берган ёнғинда 6 киши ҳалок бўлди

Фото:
MOSKVA. TASS- Kazinform – Россия пойтахти Москва марказидаги Комсомол майдонида жойлашган гул омборида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди. Бу ҳақда Kazinform Россиянинг ТАСС агентлигига таяниб хабар беради.

Россия Фавқулодда вазиятлар давлат агентлиги матбуот хизмати яна бир киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

Гуллар омборидаги ёнғин ҳақида маҳаллий вақт билан 15:13 да хабар берилган.

Ўт ўчирувчилар 7 кишини бинодан олиб чиқиб кетишган. Ёнғин натижасида биринчи ва иккинчи қават орасидаги деворлар қулаб тушган. Ёнғин 2,5 минг квадрат метр майдонни қамраб олган, изоляция қилинган, кейинроқ ёнғин ўчирилгани хабар қилинган.

Фото: tass.ru

Сўнгги хабарлар