Валюталар курси:
    usd/kzt 416.91 eur/kzt 446.47

    rub/kzt 7.34 cny/kzt 62.53
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Россия парламенти шахсий автомобилларни техник кўрикдан ўтказишни бекор қилди

23 Декабрь 09:31

МOSKVA. TASS-Кazinform – Фуқароларга тегишли бўлган ва уларнинг шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган автомобиллар ва мотоцикллар энди техник кўрикдан ўтишлари шарт эмас, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Россия Давлат Думаси чоршанба куни учинчи ўқишда шахсий автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Шу билан бирга, йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган такси ва бошқа транспорт турлари, шунингдек, хизмат мақсадларида фойдаланиладиган шахсий автотранспорт воситалари учун техник кўрикдан ўтиш талаб этилади.

Дума Спикери Вячеслав Володиннинг аниқлик киритишича, «процедура тўрт йилдан ортиқ вақт давомида автомобил ва мотоциклларни сотиш ва рўйхатдан ўтказишда мажбурий бўлиб қолади».

Ҳайдовчининг диагностика картасига эга бўлган йўл инспектори транспорт воситасида кўринадиган техник носозликни аниқласа, уни техник кўрикдан ўтказишни талаб қилиши мумкин. Хусусий автомобил эгалари диагностика картаси бўлмаса, жаримага тортилмайди. Володиннинг сўзларига кўра, қонун 50 минг автомобилни қамраб олади ва кўплаб ҳайдовчиларнинг ҳаётини осонлаштиради.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар