Валюталар курси:
    usd/kzt 460.79 eur/kzt 490.51

    rub/kzt 6.02 cny/kzt 66.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-5-7℃

Россия нефтини Қозоғистон орқали Хитойга етказиб бериш бўйича келишув яна 10 йилга узайтирилди

31 Декабрь, 12:37

ASTANA. Kazinform – Россия Федерацияси ҳукумати Қозоғистон орқали Хитойга нефт транзити муддатини узайтирди. Ҳужжатга кўра, нефт етказиб бериш муддати 2034 йил 1 январгача, деб хабар беради Kazinform.

Шартнома «Атасу-Алашанкол» қувури билан Қозоғистон орқали Хитойга йилига 10 миллион тоннагача Россия нефтини ташишни назарда тутади.

Нефт транзити Россиянинг «Роснефт» ва Қозоғистоннинг «ҚазТрансОйл» компаниялари томонидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги келишув 2014 йил 1 январдан кучга кирган.


Муаллиф:

Ляззат Сейданова

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар