Россия Қозоғистонга гуманитар ёрдам юборди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Россия Федерацияси Қозоғистонга гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

«Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин ва Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин билан CОVID-19га қарши курашиш тўғрисидаги қўшма келишувнинг давоми сифатида Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус борти билан 8 июль куни Нур-Султанга гуманитар ёрдам этказиб берилди.

Россия Федерациясининг гуманитар ёрдамига тиббий ниқоблар, ҳимоя кийимлари ва дори-дармон воситалари киради. Қозоғистонда гуманитар ёрдамнинг ягона оператори «СҚ-Фармация» МЧЖ ҳисобланади», - дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, яқин келажакда Россиядан яна бир нечта гумитарлик ёрдам рейс етказилиб берилиши айтилди.

«ҚР Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳукуматига ва қардош халққа коронавирус пандемиясига қарши курашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдиради», - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Асқар Мамин ва Михаил Мишустин телефон орқали CОVID-19га қарши кураш бўйича қўшма чораларни муҳокама қилишган. Россия томони Қозоғистонга дори-дармонлар ва сарф материаллари билан тест синов тизимлари шаклида гуманитарлик ёрдам, шунингдек, юқумли касалликлар учун касалхоналар ва вирусология лабораторияларини очиш учун Қозоғистонга мутахассисларни юборишга тайёрлигини билдирди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда коронавирусга қарши курашда мамлакатга гуманитарлик ёрдами кўрсатиш қарори учун миннатдорчилик билдирди.

6 июль куни Қозоғистонга Россиядан 32 нафар шифокор келишди. Улар қозоқстонлик ҳамкасбларига коронавирусга қарши курашда ёрдам беришади. Баъзи мутахассислар Алматига юборилди.

Кеча ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ва Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Олег Гриднев онлайн равишда учрашиб, клиник протоколларни ишлаб чиқиш, тадқиқотлар ўтказиш, вакцинани ва унинг клиник синовини кўриш, гуманитарлик ёрдами ва дори-дармонларни биргаликда етказиб бериш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар