+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Россия коронавирус вакцинасини дунёда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказди

11 Август 18:00
Баҳам кўринг:
Россия коронавирус вакцинасини дунёда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказди

NOVO-OGAREVO. TASS - Kazinform – Россия Президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан учрашувда Россия дунёда биринчи бўлиб коронавирус инфекциясига қарши вакцинани рўйхатдан ўтказганлигини маълум қилди, хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Россияда наркология клиникасида юз берган ёнғин тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди Қозоғистоннинг коронавирусга қарши яна битта вакцинаси ЖССТ рўйхатидан ўтди Коронавирусга қарши Хитой вакцинасининг нархи маълум бўлди

«Билишимча, бугун эрталаб дунёда янги коронавирус инфекциясига қарши биринчи вакцина рўйхатга олинди», - деди Россия президенти.

В.Путин Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашкодан қўшимча тафсилотларни сўради.

Аввалроқ, М.Мурашко РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Н.Ф.Гамалея номидаги миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган вакцина клиник синовдан ўтказилганини маълум қилганди.

В.Путин таъкидлаганидек, Россияда рўйхатга олинган коронавирус вакциналарини оммавий ишлаб чиқариш яқин келажакда бошланиши керак. Аммо эмлаш ихтиёрий бўлади.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив