Валюталар курси:
    usd/kzt 476.01 eur/kzt 490.15

    rub/kzt 7.81 cny/kzt 70.64
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Россия компанияларининг Қозоғистонга киритган сармоялари 17 млрд доллардан ошади – Тоқаев

10 Февраль 22:50

MOSKVA. Kazinform - Россия компаниялари Қозоғистонга 17 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашув якунлари бўйича ОАВга берган қўшма баёнотида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Карантин чекловларига қарамай, ўтган йили ўзаро савдода энг юқори натижаларга эришилди. Савдо ҳажми 21 миллиард доллардан ошди. Россия компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритган етакчи бешликка киради. Ушбу нвестицияларнинг умумий ҳажми 17 миллиард доллардан ошди. Хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони бўйича Россия Қозоғистонда етакчилик қилмоқда.

Хорижий капитал иштирокидаги компаниялар ҳар учинчиси Россия компаниялари иштирокида яратилган. Уларнинг умумий инвестиция портфели барча соҳаларда ўз аксини топган. Биз ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдик. Бу йўналишда мамлакатларимиз 13 та йирик лойиҳани амалга оширди, – деди Президент.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар