Россия фуқароси чегарадан гиёҳванд моддаларни олиб ўтмоқчи бўлди

None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилояти чегарачилари мамлакатга наркотик моддаларни олиб ўтмоқчи бўлган Россия фуқаросини қўлга олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизматлари департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 6 октzбр куни Мағжан Жумабfев туманида жойлашган «Қарақоға» йўл кесишмасида содир бўлган. Чегара назорати бўлинмаси чегарачиси йўловчиларнинг юкларини текширди. Россия фуқароси кўйлаги чўнтагига ноқонуний буюмни яшириб, давлат чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган. Бироқ, омади келмади. Хизмат ити ҳидлаб ишора билдиради ва эркакдан номаълум яшил модда олинган.

Таҳлил натижаларига кўра, номаълум модда оғирлиги тахминан 100 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган. Хорижлик фуқарога нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўлга олинган гумонланувчи Мағжан Жумабаев тумани ИИБга топширилди.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар