Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Россия ҳарбий академиясида Талғат Бигелдинов номидаги ўқув хонаси очилди

6 Август 09:45

NUR-SULTAN. Kazinform – Воронеж шаҳридаги Ҳарбий-авиация академиясининг жамоа ва авиация ҳарбий ҳаракатларини таъминлаш факультетида таҳсил олаётган қозоғистонликлар- магистрантларнинг ташаббуси билан афсонавий учувчи, икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони, авиация генерал -майори Талғат Бигелдинов номидаги ўқув хонаси очилди. Бу ҳақда Kazinform Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Ўқув хонасини яратиш ғояси академия раҳбарияти томонидан қўллаб -қувватланди. Ҳарбий ва сиёсий ишлар бўйича академия бошлиғининг ўринбосари, полковник Андрей Еремин, қозоғистонлик аскарлар Улуғ Ватан урушидаги Ғалабага катта ҳисса қўшганини таъкидлади.

Магистратура талабалари номидан сўзга чиққан подполковник Бахитжон Усибалиев машҳур учувчининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Алмати Марказий давлат архивидаги аудитория учун кўргазмалар, хусусан, Талгат Бигелдиновнинг шахсий буюмлари, жумладан давлат мукофотлари, Ил-2 модели, «Олтин юлдуз» ордени ва медаллари ҳамда мукофот ҳужжатлари нусхалари, архив фотосуратлари тақдим этилди.

Машҳур учувчининг туғилган кунида Ақтўбе шаҳридаги Авиация ҳужуми мудофааси кучлари Ҳарбий институтида хотира тадбири бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчилар икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони Талғат Бигелдинов ҳайкалига гулчамбарлар қўйдилар.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар