Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Россия 15 июлдан бошлаб чегарадаги чекловларни олиб ташлайди

4 Июль 15:53

МОSKVA. ТASS-Кazinform – Россия 15 июлдан бошлаб 2020 йилда коронавирус инфекцияси сабабли қуруқликдаги чегарада ўрнатилган чекловларни олиб ташламоқчи. Бу ҳақда душанба куни коронавирусга қарши кураш фавқулодда штаби маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Хабарда айтилишича, тезкор штаб 15 июлдан бошлаб Россия давлат чегарасини кесиб ўтишга қўйилган вақтинчалик тақиқни олиб ташлашга қарор қилган.

Бунгача 14 июндан бошлаб эпидемик вазият яхшилангани муносабати билан чет эл фуқароларига Россияга денгиз ва ҳаво станциялари орқали киришга рухсат берилди.

Аммо ер усти транспорт воситаларининг киришига ҳеч қандай чекловлар йўқ эди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг март ойида коронавирус тарқалиши хавфи туфайли Россия чегарадан ўтишни чеклаган эди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар