«Рома» ўзбекистонлик футболчини 17.5 миллион еврога сотиб олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Италиянинг «Рома» футбол клуби «Женоа»нинг ўзбекистонлик футболчиси Элдор Шомуродовни 17,5 миллион еврога трансфер қилганини ўз расмий сайтида эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Илгарироқ Шомуродовнинг ижара нархи 2,5 миллион евро экани, «Рома» кейинроқ уни 15 миллион еврога сотиб олиш мажбуриятини олгани ҳақида хабар берилганди.

Элдор Шомуродов «Женоа»ни тарк этади. Энди у чинакам Рим легионери.

«Рома» ва Шомуродов ўртасида беш йиллик шартнома тузилди: 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Элдорга 14-рақамли футболка берилди.


Сўнгги хабарлар