Робототехника: Марказий Осиёда ғолиб бўлган ёшлар АҚШга боради

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг Таълим-маориф вазирлиги ва USTEM Robotics жамоат фонди кўмагида 24-26 февраль кунлари Астана шахридаги ал-Фаробий номидаги ўқувчилар саройида Марказий Осиё ўйинлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.

Ғолиблар АҚШдаги халқаро босқичда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.

Чемпионат уч ёш тоифасида ўтказилади: 6-10 ёшлилар учун FIRST LEGO League Explore, 10-16 ёшлилар учун FIRST LEGO League Challenge ва 12-18 ёшлилар учун FIRST Tech Challenge.

Ғолиблар Американинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро босқичга йўлланма олади.

«Бу йилги танлов энергетикага бағишланган. Болалар роботларни дастурлаш ва ясашдан ташқари инноватцион лойиҳалар устида ишлашади. Ўзларининг маҳаллий ҳамжамият ичидаги муҳим масалаларни кўтаради. Ўтган йилнинг охиридан бошлаб ҳар бир гуруҳ Инстаграмда FIRSTKZ2023 хештеги орқали вазифаларни бажарди. Болалар турли электр станцияларига ташриф буюришди, маърузалар қилишди ва мутахассислар билан суҳбатлашдилар. Тайёргарлик доирасида таълим муассасаларида маҳорат дарслари ўтказилди, мамлакатимиздаги кучли олий таълим муассасалари талабалари билан тажриба алмашилди. Кўриниб турибдики, робототехника билан шуғулланадиган болалар сони ортиб бормоқда. Бу Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлигининг кўмаги самарасидир», — деди USTEM Robotics фонди раҳбари Асилбек Мурзахметов.

Эслатиб ўтамиз, FIRST Robotics жаҳон ҳаракатининг саралаш босқичи Астана, Алмати, Чимкент ва Оралда бўлиб ўтди. Унда 2 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Сўнгги 3 йил ичида Қозоғистонда 3000 дан ортиқ робототехника синфлари очилди, 2000 дан ортиқ ўқитувчилар робототехника курсларини тамомладилар. 2022 йил октябр ойида қозоғистонлик ёшлар Женевада бўлиб ўтган FIRST GLOBAL CHALLENGE мусобақасида ғолиб чиқишди. Кейинроқ Чимкентлик ўқувчилар Дортмундда робототехника бўйича ўтказилган Халқаро Олимпиадада илк бор иккинчи ўринни эгаллади.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар