Ўрмон хўжалиги ходимларининг иш ҳақи икки баравар кўпаяди – ҚР Ҳукумати

None
ASTANА. Кazinform - 2025 йилгача ўрмонларни муҳофаза қилиш муассасаларини техника билан тўлиқ жиҳозлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Ҳукумати раҳбари Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

– Айни кунларда Давлат раҳбари топшириғи ижроси доирасида ўрмон ва табиатни муҳофаза қилиш муассасаларининг моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. 2023-2025 йилларда ўрмон ва табиатни муҳофаза қилиш муассасаларини 100 фоиз ёнғин ўчириш ва патрул автомашиналари билан таъминлаш, ёнғинни ўчириш учун махсус кийим-кечак билан таъминлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, 2023-2025 йилларда ўрмон хўжалиги соҳаси ходимларининг иш ҳақини босқичма-босқич 2 баробар ошириш масаласи ишлаб чиқилмоқда», — деб ёзади А.Смаилов Сенат депутатининг саволига жавобан.

Унга кўра, Давлат раҳбарининг ўрмон фонди ҳудудига 2 миллиард тупдан ортиқ дарахт экиш, аҳоли пунктлари ва шаҳарларда 15 миллион тупдан ортиқ кўчат экиш ҳисобига ўрмон майдонини 500 минг гектарга кўпайтириш тўғрисидаги топшириғи ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Шу муносабат билан 2021-2025 йилларга мўлжалланган ўрмон майдонларини кўпайтириш бўйича комплекс режалар тасдиқланди.

«2022-2023 ўқув йилида ўрмон хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрлаш йўналишида давлат таълим буюртмаси асосида «Ўсимликлар дунёси» таълим дастури гуруҳига жами 530 та, «Ўрмон хўжалиги» таълим дастурига 210 та грантлар ажратилди», - деди Ҳукумат раҳбари.

Шунингдек, жорий ўқув йилида «Ўсимликлар дунёси» ва «Ўрмон хўжалиги» таълим дастурлари гуруҳлари бўйича магистрлар тайёрлаш учун 270 та грант ва PhD докторлари тайёрлаш учун 28 та ўрин ҳисобга олинди.

Хусусан, ўрмон хўжалиги кадрларини тайёрлаш учун ажратилган грантлар сони 19 фоизга ошди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар