Рио-де-Жанейрода полиция операцияси натижасида 21 киши ҳалок бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида наркотик моддалар савдосига қарши кураш бўйича ўтказилган операция давомида камида 21 киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши яраланди, дея хабар беради Kazinform Xinhuanet.comга асосланиб.

Операция Вила-Крузейро туманида бўлиб ўтди, у ерда шаҳарнинг йирик жиноий гуруҳи ҳуқуқ-тартибот идораларига қуролли қаршилик кўрсатди.

Натижада 11 нафар жиноятчи ўлдирилган. Бир аёлга тасодифан ўқ тегган ва 9 жасаднинг шахси аниқланмаган. Маҳаллий гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган 11 та милтиқ, 4 та тўппонча ва 1 та граната, шунингдек, кўп миқдорда гиёҳванд моддалар, 10 та автомобил ва 20 та мотоцикл мусодара қилинди.


Фото: reuters.com

Сўнгги хабарлар