Рио-де-Жанейро коронавирус сабабли карнавални бекор қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Рио-де-Жанейро маъмурлари машҳур йиллик карнавални бекор қилишди. Бу ҳақда шаҳар мери Эдуардо Пейс ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Сентябрь ойида Рио-де-Жанейродаги карнавал ташкилотчилари коронавирус ҳолати туфайли 2021 йил февралда уни ўтказишдан бош тортишди. Ноябрь ойида Самба мактаблари лигаси, агар аҳолини вакцина билан эмлаш ютуқларга эришилса, тадбирни июль ойида ўтказишни таклиф қилди.
«Мен карнавалга бўлган иштиёқимни ва ушбу маданий тадбирнинг шаҳримиз учун иқтисодий аҳамияти тўғрисида фикрларимни яширмадим. Аммо энди карнавал июль ойида бўлиб ўтади деб ўйлаш мантиқсиз», - деб ёзган Пейс.
Рио-де-Жанейро мерининг сўзларига кўра, байрам катта тайёргарликни талаб қилади, ҳозирча бунинг иложи йўқ.
- АҚШнинг Индианаполис шаҳрида қуролли жиноятчи ўнлаб одамларни отиб ташлади
- Брюсселда Ўзбекистоннинг GSP+ бенефициари бўлишига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
- Европа комиссияси раҳбари коронавирусга қарши биринчи вакцинани олди
- Қозоғистон ва Испания биргаликда учта фильм суратга олади
-
Корея Республикасида Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган маркалар чиқарилди
-
Токиода Қозоқ миллий маркази очилди