+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Ўрим-йиғим ишларининг 95 фоизга яқини якунланди – ҚР Бош вазири

21 Сентябрь 11:12
Баҳам кўринг:
Ўрим-йиғим ишларининг 95 фоизга яқини якунланди – ҚР Бош вазири

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ғалла ва ёғли экинларнинг ялпи йиғимини 18 млн тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 16,1 мин тонна ғалла урилди Қозоғистон қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш даражасини 6 фоизгача  оширади ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири бу йилги ҳосил бўйича прогноз қилди

«Дунёда ғалла йиғим-терими билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда. Бу ёмон об-ҳаво шароити билан боғлиқ. Қозоғистонда ғалла ва ёғли экинларнинг ялпи ҳосилини 18 миллион тоннага етказиш режалаштирилган, шу жумладан 16 миллион тонна дон ва дуккакли экинлар», - деди Асқар Мамин.

Бош вазир, бугунги кунда ўрим-йиғим ишларининг 95 фоизга яқини бажарилганини айтди.

«Бу йилги қурғоқчилик туфайли дон миқдори камайганига қарамай, мамлакатнинг донга бўлган ички эҳтиёжи тўлиқ қондирилмоқда. 6-6,5 миллион тонна донни экспорт қилиш имконияти мавжуд», - дея қўшимча қилди Асқар Мамин.

Бош вазир, шунингдек, янги ҳосилнинг сифат кўрсаткичлари сезиларли даражада ошганини таъкидлади. 28% дан ортиқ клейковина бўлган буғдой ҳажми йиғилган ҳажмнинг 74% га етди.


Муаллиф: Серик Сабеков


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив