Рим Папасининг мурожаати бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларга умид ва ишонч бағишлагани аниқ – ҚР Президенти

Фото:
NUR-SULTAN. Кazinform – Рим Папасининг мурожаати бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларга умид ва ишонч бағишлагани аниқ. Бу ҳақда пойтахтда бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездининг ёпилиш маросимида давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Президенти Ватикан раҳбари Рим Папаси Францискга мамлакатга қилган тарихий ташрифи ва съезд ишидаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.

«Ишончим комилки, сизнинг ажойиб овозингиз ва кучли мурожаатингиз бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар учун ишонч ва илҳом манбаи бўлади. Мен қозоқ халқи ва шахсан ўз номимдан яна бир бор самимий миннатдорчилик билдираман. Сизнинг съезддаги фаол иштирокингиз биз учун катта шарафдир. Сизнинг жаҳон жамоатчилигига мурожаатингиз бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларга умид ва ишонч бағишлагани аниқ», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар