Рим Папасининг Қозоғистонга давлат ташрифи режаси

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Рим Папаси Францискнинг 13—15 сентябр кунларига мўлжалланган Қозоғистонга давлат ташрифи дастурини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Ташрифнинг биринчи кунида Рим Папасининг Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, мамлакатда рўйхатдан ўтган хорижий дипломатик корпус ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашиши режалаштирилган.

Ташрифининг иккинчи куни Рим-католик черкови раҳбари Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездининг очилиши ва ялпи мажлисида иштирок этиши, шунингдек, бошқа бир қатор диний етакчилар билан бир қатор учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, 14 сентябр куни Рим Папаси Франциск минглаб католиклар, жумладан Қозоғистон пойтахтига махсус келганлар учун ибодат (масса) ўтказади.

Ташрифнинг сўнгги кунида у Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари VII съездининг ёпилиши ва унинг якуний декларациясини қабул қилишда иштирок этишни, шунингдек, Рим-католик черковининг Қозоғистон ва қўшни давлатлардан ташриф бюурган руҳонийлари, роҳиблари ва семинарийлари билан учрашишни режалаштирган.

Аввал хабар қилинганидек, Рим Папаси Франциск Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 13-15 сентчбр кунлари давлат ташрифи билан бўлади.

Рим-католик черковининг биринчи раҳбари Рим Папаси Франциск Қозоғистон пойтахтида анъанавий равишда ҳар уч йилда бир марта ўтказиладиган жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездида иштирок этишини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Рим-католик черкови раҳбари, яъни Рим Папаси Иоанн Павел IIнинг Қозоғистонга илк ташрифи 2001 йилнинг 22-25 сентябр кунлари бўлган.

Сўнгги хабарлар