Рим Папаси Қозоғистон Конституцияси эътиқод эркинлигининг кафолати эканлигини таъкидлади

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Рим Папаси Франциск Қозоғистон Конституцияси эътиқод эркинлиги кафолати эканлигини таъкидлади, деб хабар бермоқда Kazinform.
«Доно қозоқ халқи «Барака тинчлик бор жойга келади» дейди. Юртингизда 150 га яқин этник гуруҳлар ва саксондан ортиқ тиллар мавжуд. Булар турли тарихга, маданий ва диний анъаналарга эга халқлар бўлиб, уларнинг барчаси биргаликда беқиёс симфония яратиб, Қозоғистонни кўп миллатли, кўп маданиятли, кўп динли ноёб лабораторияга айлантириб турибди. Бу жиҳат Қозоғистонни муваффақиятлар мамлакатига айланишга ундайди»

, - деди у Ақорда қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда.



Шунингдек, у Қозоғистонга ташрифидан мақсад ҳақида гапирди.

«Мен бу ерга динларнинг ушбу жиҳатга қўшган ҳиссаси муҳимлигига эътибор қаратиш учун келдим. Шу муносабат билан Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойида иштирок этиш шарафига муяссар бўлдим. Дарвоқе, Қозоғистон Конституциясида бу давлат дунёвий давлат эканлиги қайд этилган. Яъни, дин ва эътиқод эркинлиги кафолатланиши белгилаб қўйилган. Дунёвийликнинг бу соғлом табиати экстремизмга қарши тўсиқ сифатида қимматлидир. Ҳар бир фуқаронинг тенг ҳуқуқли бўлиши учун зарур бўлган энг асосий шароитлар яратилган»

, - деди Рим Папаси Франциск.

Сўнгги хабарлар