Рим Папаси иқлим муаммоларини кўтарди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтаётган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида Рим Папаси Франциск дунёнинг иқлим муаммоларини кўтарди, деб хабар беради Kazinform.
«Бизнинг олдимизда турган яна бир муаммо умумий уйимизни муҳофаза қилиш билан боғлиқ. Иқлим сезиларли даражада ўзгарганини ҳисобга олиб, биз келажак авлодлар учун гўзал табиатни асраб-авайлашимиз керак. Абай ўз шеърида Худо яратган гўзал дунёни асраб-авайлашга чақиради. Шундай экан, қандай қилиб биз ернинг ифлосланишига ва катта зарар келтиришига йўл қўйишимиз мумкин? Барчангизни бу муаммони биргаликда ҳал қилишга чақираман»

, - деди Рим Папаси.

Понтификнинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши муаммоси пандемия билан бевосита боғлиқ.

«Ўрмон ерларини шафқатсизларча йўқ қилиш, ҳайвонларни ноқонуний сотишга оид мисоллар етарли, бу ҳақда ўйлаб кўришимиз керак. Бизнинг эксплуатацион хатти-ҳаракатларимиз ўз умумий уйимизга катта зарар келтирмоқда»

, - деди Рим Папаси.

Сўнгги хабарлар