Ригада Қозоғистон ва Латвия ўртасида транзит ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон элчиси Тимур Пиримбетов Латвия Республикасининг янги транспорт вазири Янис Витенбергс билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Тимур Пиримбетов суҳбатдошини юқори лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида томонлар транзит-транспорт соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, бу борадаги ҳамкорлик икки давлат учун устувор аҳамият касб этишини қайд этдилар. Давлат органлари ва тегишли идоралар томонидан транзит-транспорт соҳасидаги муҳим лойиҳаларга, жумладан, мавжуд икки томонлама маъмурий механизмлар: Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Латвия ҳукуматлараро комиссияси доирасидаги лойиҳаларни янада жиддийроқ эътибор ва қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, томонлар жорий йил учун бир қатор муҳим тадбирлар ва ташрифларни ўтказишни ўз ичига олган қўшма режаларни кўриб чиқдилар. Хусусан, июн ойи бошида Латвия вакиллик делегациясининг Астана халқаро форумида иштирок этиши, шу ойда Латвияда Қозоғистон ва Марказий Осиё давлатларининг транспорт соҳаси мутахассислари ва ишбилармон доиралари иштирокида минтақавий бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар