РФ, ХХР ва Марказий Осиё давлатларига ўтказиш чегара пунктлари модернизация қилинади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Хитой мамлакатлари билан ўртадаги чегара ўтказиш пунктлари модернизация қилинади. Бу ҳақда Бош вазир Асқар Мамин Сенат депутатларига берган жавобида маълум қилди, деб ёзади Kazinform мухбири.

«Ҳозирда «Нурли йўл»инфратузилмаларни ривожлантириш давлат дастури доирасида Қозоғистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш жойлари инфратузилмаси ва техник жиҳозланиши таъминланмоқда. Шундай қилиб, Россия Федерацияси билан ўртадаги чегарада 2020 йилдан 2025 йилгача 27 та автомобил йўллари ва 11 та темир йўл ўтиш пунктларини реконструкция қилиш режалаштирилган. Ушбу чора-тадбирлар ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги ўртасида назорат-ўтказиш пунктларининг ишлаши бўйича қўшма ҳаракатлар режаси доирасида амалга оширилади», - деди Бош вазир.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ушбу режани амалга ошириш учун вазирлик ўтиш пунктларини реконструкция қилиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқди ва имзолади, унда реконструкция қилишнинг аниқ муддатлари ва босқичлари кўрсатилган. Ҳужжат ҳозирда Россия Федерацияси транспорт вазирлиги томонидан имзоланмоқда.

«Қирғизистон билан чегарадош Қордай чегара пунктини реконструкция қилиш режалаштирилган, унинг қурилиши шу йил охирига режалаштирилган. Шу билан бирга, Қозоғистон-Қирғизистон чегарасидаги қолган ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш ишлари 2025 йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган. Бундан ташқари, 2020 йил охирига келиб, бюджет маблағлари ҳисобидан «Б.Қонсбаев» назорат-ўтказиш пунктини реконструкция қилиш ва техник жиҳозлаш режа қилинган. Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг имтиёзли кредити доирасида Хитой (4 та автойўл ва 1 темир йўл), Ўзбекистон (4 та автомобил йўли), Туркманистон (1 та автомобил йўли) чегараларида 10 та автомобил йўллари ва 1 та темир йўл ўтказиш пунктларини модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш режалаштирилган», - деди Асқар Мамин.

Сенат депутатларининг Бош вазирга йўллаган мурожаатида назорат пунктларидаги камчиликлар қайд этилганди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар