Рейхстагга ҳужум қилган аскарлардан бири Туркистон вилоятида яшайди

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Рейхстагга ҳужум қилган фахрий Туркистон вилоятида истиқомат қилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Рейхстагга ҳужум қилган аскарлар орасида Туркистон вилоятида яшовчи Немет Абдрасилов ҳам бор эди.

Кейинчалик аскар 1-гвардия артиллерия дивизиясида замбарак командири бўлди. Сталинград, Курск, Украина, Белоруссия, Польша шаҳарларини озод қилишда қатнашган. Фидокорона жасорат кўрсатган аскар 1-даражали «Қизил юлдуз», 1-2-даражали «Шон-шараф», 1-даражали «Улуғ Ватан уруши», «Жасорат учун» ва бошқа 24 та медаллар билан тақдирланган.

«Бундай уруш ҳеч қачон такрорланмаслиги керак. Дунё тинчлигини тилайман. Байрамда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатаётганлардан чексиз миннатдорман. Биз даҳшатли тақдирни бошдан кечирдик. Бугунги авлод бахтли ҳаёт кечирсин», – деди у.

Немет Абдрасилов 1922 йил 1 январда Туркистон шаҳрида туғилган. Уруш тугагач, Туркистон шаҳар милициясида ва Туркистон шаҳар депосида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Фахрийнинг 5 ўғил, 1 қизи, 20 невараси ва 18 эвараси бор. Ҳозирда ўғли Элмурат Абдрасилов билан бирга яшамоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев 101 ёшли фахрий Немет Абдрасилов хонадонида бўлиб, уни байрам билан табриклади.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар