Рейхстагга қозоқ ботирининг ғалаба байроғини ўрнатганини тасдиқловчи ҳужжатлар Нур-Султанга етказилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Марказий архиви Қозоғистон Қуролли Кучлари Давлат ҳарбий-тарихий музейига II жаҳон урушида Рахимжан Қошқарбаев ва Григорий Булатовларнинг Рейхстагга ғалаба байроғини ўрнатганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда музейнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси маълум қилди.

«Ушбу архив ҳужжатлари Рахимжан Қошқарбаев ва Григорий Булатовларнинг 1945 йил 30 апрелда Рейхстагга Ғалаба байроғини кўтарганлигини тасдиқлайди. Ҳужжатлар навқирон авлодни Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларига хос ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга», — дейилади хабарда.









Сўнгги хабарлар