USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Ревакцинация: Қозоғистон Республикаси Бош санитария врачининг янги қарори чиқди

8 Декабрь 17:18
Баҳам кўринг:
Ревакцинация: Қозоғистон Республикаси Бош санитария врачининг янги қарори чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош санитария врачи Ерлан Қиясов ревакцинация бўйича янги қарор чиқарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Нур-Султанда «Спутник Лайт» билан ревакцинация бошланди Алматига «Спутник Лайт» вакцинасининг 12 минг дозаси етказилди Нур-Султанда ревакцинация жараёни қандай кетмоқда

Янги қарорга кўра, Қозоғистонда 3 ойдан ортиқ яшаб, тўлиқ эмлаш курсидан ўтган хорижликлар ҳам қайта эмланиши керак. Шунингдек, улар биринчи эмлашнинг тўлиқ компонентини олгандан кейин 6 ой ўтгач, қайта эмлашдан ўтадилар.

«Барча шахслар, шу жумладан Қозоғистонда 3 ва ундан ортиқ ой давомида истиқомат қилувчи, КВИга қарши эмлашнинг дастлабки курсини тугатган хорижликлар ҳам КВИ ревакцинациясидан ўтказилади», — дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, илгари коронавирусга қарши эмлашнинг дастлабки курсини олган ҳомиладор аёлларни қайта эмлаш ҳомиладорликнинг 16-37 хафталигида «Комирнати» (Pfizer, AҚШ) вакцинаси ёрдамида амалга оширилиши таъкидланган.

«КВИга қарши ревакцинация КВИга қарши эмлашнинг дастлабки курсини олган ёки КВИ билан касалланган шахслар тузалганидан кейин 6 ой ўтгач амалга оширилади», — дейилади қарорда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив