Respubliсa: Қозоғистонда яна бир партия рўйхатга олинди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда яна бир партия рўйхатга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Адлия вазири Қанат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда «Байтақ», кейин эса «Республика» партияси рўйхатга олинди. Яъни икки партия расман рўйхатдан ўтган. Биз бошқа партиялар билан ишлаяпмиз. Улар ҳали биринчи босқичдан ўтгани йўқ. Сабаблари бир хил. Тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларига мос келмайди. Улар барча сиёсий партиялар сингари тўлиқ рўйхатга олинган, тўлиқ ҳуқуққа эга партиялар ҳисобланади», - деди Қанат Мусин Парламент палаталарининг қўшма мажлисидан сўнг ОАВ вакилларининг саволига жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, бу икки партиянинг ҳужжатлари текширув давомида бир неча марта қайтарилган.

«Қайтарилган ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этиб, рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар