Республика куниинг умумхалқ байрамига айланиши суверенитет нуқтаи назардан муҳим қадамдир - ҚР Сенати Раиси

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг мустақиллиги аслида 25 октябрда бошланган. Бу ҳақда Сенат Раиси Маулен Ашимбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, бугун Сенатнинг умумий мажлисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кинематография, маданият ва байрамлар масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ҳужжатда 25 октябр Республика кунини умумхалқ байрами сифатида белгилаш нормаси ҳисобга олинган.

«Қабул қилинган қонун маданият ва кинематография соҳасидаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва ташкилий асосларини такомиллаштиришга қаратилган. Янги нормалар маданий тадбирларни юқори савияда ўтказиш, халқимиз тарихи ва маданиятини кенг тараннум этиш имконини беради, деб ўйлаймиз. Шунингдек, мазкур қонунга асосан 25 октябр умумхалқ байрами – Республика куни сифатида тасдиқланган. Бу тарихий ва жуда муҳим қарор. Мамлакатимиз мустақиллиги аслида шу кундан бошланади. Шунинг учун ҳам бу куннинг умумхалқ байрами сифатида белгиланиши мамлакат ва суверенитет нуқтаи назаридан муҳим қадамдир. Бу байрам келажакда мустақиллигимизни улуғлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ўйлаймиз»

, – деди Маулен Ашимбаев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар