+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Республика аҳамиятига эга йўлларга видеокамералар ўрнатилади

4 Февраль 17:05
Баҳам кўринг:
Республика аҳамиятига эга йўлларга видеокамералар ўрнатилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 32 та республика аҳамиятига эга йўлларда видеокамералар ўрнатилади, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.

«Пулли йўлларда электрон тўлов хизматини жорий қилиш билан боғлиқ инвестицион лойиҳа доирасида юртимиз автотрассаларида видеоназорат камералари ўрнатилади. Жами, юртимиз бўйича республика аҳамиятига эга автомобиль йўлларининг 11 минг километрини қамраб олувчи 600 та камера ўрнатилиши режалаштирилган», - дейилган хабарда.

Камералар автотранспорт ҳаракатини сутка давомида назорат қилади. Қурилмалар 2024 йилгача республика аҳамиятига эга автомобиль йўлларининг 32 та участкасида пайдо бўлади.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив