Референдумни бўлиб ўтди деб ҳисоблаш мумкин - Марказий референдум комиссияси баёнот берди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда соат 14:00 ҳолатига кўра, 6 262 973 киши референдумда овоз берди. Бу ҳақда Марказий референдум комиссияси аъзоси Анастасия Щегорцова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Марказий референдум комиссиясига ҳудудлардан келиб тушган маълумотларга асосан, соат 14.00 ҳолатига кўра, республика бўйича 6 миллион 262 минг 973 нафар фуқаро сайлов бюллетенларини олди. Бу умумий овоз берувчи фуқароларнинг 53,43 фоизини ташкил этади. Қонунга кўра, овоз беришда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг ярмидан кўпи иштирок этган бўлса, референдум ўтган ҳисобланади»

, - деди Анастасия Щегорцова.

Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатда республика референдуми бўлиб ўтмоқда. Референдумда халқ Конституциянинг 33 та моддасига киритилган 56 та ўзгартириш бўйича овоз беради.

Республика референдумида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхати 11 миллион 722 минг 536 нафарни ташкил этади.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 52 хорижий давлатдаги элчихоналар ҳузурида референдум ўтказиш бўйича 65 та участка комиссиялари ташкил этилган. Уларда хорижда истиқомат қилаётган Қозоғистоннинг 11 350 га яқин фуқароси овоз бериши мумкин.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар