Валюталар курси:
    usd/kzt 460.95 eur/kzt 487.18

    rub/kzt 8.66 cny/kzt 68.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Референдумда ҳар бир фуқаронинг овози муҳим – Президент

19 Май 18:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маҳаллий бизнес вакиллари билан учрашувда 5 июн куни бўлиб ўтадиган республика референдуми муҳимлигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«5 июн куни республика референдуми бўлиб ўтади. Конституцияга ўзгартиришлар киритилади. Ана шундай бурилиш палласида юрт келажагини белгилашда халқимиз бевосита иштирок этади. Маъсулиятли паллада ҳар бир фуқаромизнинг овози алоҳида ўрин тутади, – деди Президент.

Президент бундан 4 ой аввал бизнес вакиллари билан бўлган учрашувга ҳам тўхталиб ўтди.

«Аввалги учрашувда фикр алмашиб, янги тамойилларни белгилаб олдик. Биргаликда ишлаш йўлларини аниқладик. Бир қатор топшириқлар бердим. Тўрт ой узоқ вақт эмас. Аммо бу вақт ичида мамлакатда ва дунёда кўп нарса ўзгарди. Биз янги Қозоғистонни яратишни бошладик», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар