Референдумда 11 миллион 722 минг киши иштирок этади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда референдум бўйича 10 013 та сайлов участкаси ишга туширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Марказий референдум комиссияси раиси Нурлан Абдиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун биз республика референдумига тайёргарликнинг муҳим масалаларини кўриб чиқдик. Шундай қилиб, референдумни ташкил этиш ва ўтказиш кампанияси янги босқичга кирди. Референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўлиқ фаолият кўрсатмоқда. Ҳисоботларга кўра, аниқ ишлар амалга оширилган. Умуман олганда, 10 013 та референдум ўтказиш участкалари ишга туширилади», — деди Нурлан Абдиров.

Шу муносабат билан МРК раиси мазкур сайлов участкаларида овоз бериш учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқ берди.

«Республика референдумида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхатига келсак, 15 май ҳолатига кўра, рўйхатга 11 миллион 722 минг 536 киши киритилган. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари референдум участкаларини референдум кунига тайёрлаш устидан назоратни амалга оширишлари керак. Ногиронлиги бўлган шахслар учун барча шароитларни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилишига эътиборингизни қаратаман. Бу борада уларга қулайлик яратиш мақсадида инвотакси ва бошқа чора-тадбирларни жалб қилиш масалалари янада ишлаб чиқилади», - деди Нурлан Абдиров.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар