Референдум юқори савияда ташкил этилди – МДҲ кузатувчилари миссияси

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум юқори савияда ташкил этилди. Бундай баҳони Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси раҳбари Леонид Анфимов берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, 5 июн куни миссия кузатувчилари Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди вилоятлари, Нур-Султан, Алмати, Чимкент, шунингдек, Анқара, Боку, Бишкек, Брест, Рига, Дубай, Душанбе, Ереван, Қозон, Минск, Москва, Омск, Оттава, Париж, Пекин, Санкт-Петербург ва Софиядаги сайлов участкаларини кузатиб борган.

«МДҲ кузатувчилари 865 та сайлов участкасида бўлиб, овоз бериш жараёни пухта ва ошкора ўтганини қайд этди. Миллий ва халқаро кузатувчиларнинг овоз бериш жараёнини кузатиши учун барча зарур шароитлар яратилган. Референдум иштирокчилари ахборот материаллари ва зарур жиҳозлар билан таъминланган. Овозларни санаш жараёни референдум тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилди. Кузатувчилар комиссия аъзолари фаолиятини тўлиқ назорат қилади», — деди Леонид Анфимов.

Унга кўра, бир нечта кичик техник хатолар бўлган. Бироқ, бу референдум натижаларига таъсир қилмайди. Овоз бериш жараёни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўтказилди.

«МДҲ кузатувчилари миссияси Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум юқори даражада ташкил этилган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўтди, деб ҳисоблайди», — деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар