Референдум: ТуркПА миссияси кузатувчилари Қозоғистонга етиб келди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Сенати раиси ўринбосари Асқар Шакиров Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеясининг республика референдумини кузатувчи миссияси вакиллари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Сенат сайтига таяниб.

Учрашувда Туркия Буюк Миллат Мажлиси депутати Режеп Шекер, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутати Чолпон Султанбекова, Озарбайжон Республикаси Милли Мажилиси депутати Ҳикмет Маммадов, ТуркПА Бош котиби Меҳмет Сурея Эр иштирок этди.

Тадбирда Қозоғистон ТуркПАнинг ташкил топиши ва ривожланишига ҳисса қўшган давлат сифатида ушбу ташкилот доирасидаги парламентлараро ҳамкорликка катта аҳамият бериши таъкидланди.

Халқаро кузатувчиларга Президент ташаббуси билан бошланган конституциявий ислоҳотнинг асосий масалалари, уни умумхалқ референдумига тақдим этишнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Амалдаги Конституциянинг Қозоғистоннинг барча фуқаролари учун адолат ва тенгликни тиклашга, ҳокимиятда ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини ўрнатишга қаратилган қоидалари янги Қозоғистонни яратишга қаратилган. Бу демократияни ривожлантириш ва супер-президентлик бошқарув шаклига барҳам беришнинг муҳим ва зарур шартидир», - деди у.

Бўлажак референдумда Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар Қозоғистон халқининг талаб ва таклифларидан келиб чиққанлиги таъкидланди.


Сўнгги хабарлар