Референдум ташвиқоти бугун ярим тунда тўхтатилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Жимлик куни» ва референдум кунида сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тақиқланади. Бу ҳақда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Ташвиқот ишлари бугун ярим тунда тугайди. Эртага, 4 июн, соат 00.00 дан бошлаб «жимлик куни» бошланади. Жимлик куни ва референдум кунида сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тақиқланади. Қонунчиликда бунинг учун жавобгарлик белгиланган. Буни эътиборга олишингизни сўраймиз»

, — деди Нурлан Абдиров Марказий сайлов комиссияси йиғилишида.

Бунгача ҚР Бош прокурори ўринбосари Болат Дембаев ҳам референдум арафасида ва сайлов куни сайловолди ташвиқоти тақиқланишидан огоҳлантирганди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар