Референдум орқали ҚР Конституцияси 33 та моддасига 56 та ўзгартириш киритилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Конститутсиясига жами 56 та ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҚР Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Референдум орқали Конститутсияси 33 та моддасига 56 та ўзгартириш киритилади. Уларнинг ҳар бирини алоҳида савол деб ҳисобласак, ҳар бир фуқарога 56 тадан алоҳида бюллетень керак бўлади. Яъни, ҳар бир фуқаро 56 та бюллетенни ўқиб, алоҳида овоз бериши керак. Сайлов бюллетенида бор-йўғи 1 та савол бўлишининг сабаби, Конституцияга киритилган ўзгартиришлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва ўхшашдир. Агар фуқаро бир ўзгаришга қарши бўлса, иккинчисига таъсир қилади. Амалга оширилаётган ўзгаришлар эса бир-бири билан чамбарчас боғлиқ», — деди Алма Муқанова.

Шунингдек, вазир ўринбоспари қозоғистонликларни референдумда фаол қатнашиб, мамлакат тақдири учун муҳим қарор қабул қилишга чақирди.

«Албатта, ўзгаришларга рози бўлиш ёки унга қарши чиқиш ҳар бир фуқаронинг ўзига боғлиқ. Энг муҳими, қарор фикр фильтри орқали қабул қилиниши керак. Биз демократик давлатда яшаймиз. Шунинг учун сизда танлов бўлиши керак «, - деди у.

Агар референдумда 17 та ҳудуддан 11 таси аҳолиси овоз берса, Конститутсияга ўзгартиришлар киритилади.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар